
Тезкор! Фирмино Саудия Арабистони клуби билан келишувга эришди
- 30-июн 2023, 03:35
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
"Ливерпуль" клуби собиқ ҳужумчиси Роберто Фирмино фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттирадиган бўлди.
Маълум бўлишича, форвард "Ал-Аҳли" клуби билан келишувга эришган. Ҳозирча унинг янги жамоасида қанча маош олиши аниқ эмас.
У Мерсисайд клубидаги 8 йиллик фаолиятидан сўнг жамоа билан хайрлашди. Роберто ўтган мавсум АПЛ доирасида 25 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол ҳамда 4 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ