Терма жамоамиз яна бир медални нақд қилди
- 24-октябр 2025, 14:34
- Bilolbek Imomov
- 0
- Ўзбек спорти
Меҳрож Баҳромов жаҳон чемпионатида бронза медальига сазовор бўлди
Сербиянинг Нови-Сад шаҳрида ўтказилаётган спорт курашлари бўйича U23 ёш тоифасидаги Жаҳон чемпионатида терма жамоамиз яна бир медални қўлга киритди. Юнон-рум кураши бўйича -60 кг вазн тоифасида иштирок этган Меҳрож Баҳромов бронза медали билан тақдирланди. Спортчимиз учинчи ўрин учун баҳсда озарбайжонлик спортчидан устун келди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ