
Тео Эрнандес юбилейида гол урди!
- 26-ноябр 2023, 09:31
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Италия чемпионатининг 13-турида "Милан" ўз майдонида “Фиорентина”ни қабул қилди ва бу ўйин мезбонлар ҳимоячиси Тео Эрнандес учун А Сериядаги 140-ўйин бўлди.
Айнан Тео биринчи бўлим охирида ҳисобни очишга муваффақ бўлди: Франциялик ҳимоячи биринчи бўлим сўнгида пенальти ишлаб олди ва шахсан ўзи 11 метрли зарбани голга айлантирди. Тео учун эса бу миланликлар сафида А Сериядаги 25-гол бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли ҳимоячи "Милан"да 2019 йилдан буён тўп сурмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ