
Темурхўжа Абдухолиқов мухлисларга мурожаат қилди
- 7-январ 2024, 16:36
- Oybek Yo’ldoshev
- 1
- Футбол
"Бунёдкор" жамоасига қайтган тажрибали ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Аввало, “Бунёдкор”га таклиф қилишгани ва жамоага қўшилганимдан хурсанд эканлигимни айтмоқчиман. Жамоага ёрдам бериш учун бор имкониятим ва кучимни ишга соламан.
“Бунёдкор” совринли ўринларни эгаллаши, аввалги мавқеини ва тарихини тиклаши учун бутун жамоа бўлиб меҳнат қиламиз. Мухлислардан бизни доимо қўллаб-қувватлаб туришларини сўраб қоламиз", - деди Абдухолиқов.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ