
Темиров Гонконгдаги дастлабки совринини ютди
- 2-январ 2024, 23:25
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
Гонконг чемпионатида тўп сураётган ягона ҳамюртимиз Шерзод Темиров у ердаги дастлабки совринини қўлга киритди.
“Китчи” жамоасида тўп сураётганига ҳал кўп вақт бўлмаган футболчимиз Гонконг Кубоги финалида “Ли Ман”га қарши баҳсда жамоаси билан биргаликда зафар қучди.
Ярим финалда “Китчи” 5 та гол урган ва унинг 2 таси Темиров ҳисобига ёзилган бўлиб, жамоасининг финалга чиқишига ўз ҳиссасини қўшди. Ҳал қилувчи баҳсда у захирадан майдонга туширилди ва пенальтилар сериясида “Китчи” ғалаба қозонди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ