
Тарихда илк бор Ўзбекистон футзал терма жамоаси жаҳон чемпионати плей-офф босқичига чиқди (видео)
- 19-сентябр 2021, 07:03
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Литвада бўлиб ўтаётган футзал бўйича Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 3-турида Ўзбекистон терма жамоаси Мисрга қарши баҳс олиб борди.
Гуруҳнинг сўнгги ҳал қилувчи учрашувида вакилларимиз 2:1 ҳисобида иродали ғалабани қўлга киритишди ва тарихда илк бор плей-офф йўлланмасини қўлга киритишди.
Учрашувнинг иккинчи дақиқасида Ҳусниддин Нишонов гол уриб, ҳисобни очди. Иккинчи таймнинг дастлабки дақиқаларида Миср футболчиси орадаги фарқни йўққа чиқарди. 34-дақиқада Анасхон Раҳматов супер гол уриб, жамоамизга ғалаба келтирди.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ