
Танташев бошчилигидаги ҳакамларимиз Олимпия ўйинларининг чорак финал ўйинини бошқаришади
- 1-август 2024, 11:01
- Shuhratbek Jo’rayev
- 1
- Футбол
Хабарингиз бор, айни кунларда Франция пойтахти Париж шаҳрида XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Ушбу мусобақанинг футбол беллашувлари чорак финал босқичи доирасидаги Франция – Аргентина учрашувида Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамларимиз иш олиб боради. Бу хусусида ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур баҳс 3 август куни Тошкент вақти билан 00:00 да старт олади.
Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин.
Вакилларимизга ушбу учрашувда омад тилаймиз!
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ