
Таэквондочимиз ғалабани бошлаб берди
- 25-июл 2021, 07:19
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 1
- Олимпизм
Бироз аввал таэквондо бўйича навбатдаги беллашувларга ҳам старт берилди. Унда ҳамюртимиз Улуғбек Рашитов (-68 кг) ўзбекистонлик спортчиларнинг Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги узоқ кутилган ғалабасига муаллифлик қилди.
Дастлабки саралаш босқичида ҳамюртимизга малилик Сейду Мофана рақиблик қилди. Муросасиз кечган жангда вакилимиз 38:17 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди. Ҳамюртимиз ярим финал йўлланмаси учун 3 карра жаҳон чемпиони, Олимпия ўйинларининг 2 карра совриндори жанубий кореялик Ли Дэ Хунга қарши даянга чиқади. Бўлажак баҳсда ҳам юртдошимизга омад тилаб қоламиз.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ