
Таэквондо WT. Бугун 2 нафар ҳамюртимиз жаҳон чемпионатида даянга чиқади
- 14-ноябр 2022, 10:21
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Бошқалар
Бугун Мексиканинг Гвадалахара шаҳрида таэквондо WТ бўйича жаҳон чемпионати старт олади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда иштирок этади.
МОҚ матбуот хизматининг хабар беришича, бугунги беллашувларда 2 нафар ҳамюртимиз медаллар учун кураш олиб боради. Улар мусобақани қуйидаги рақибларига қарши бошлашади:
-80 кг: Шуҳрат Салаев – Карол Робак (Полша) / Жозеф Омукуба (Кения)
-57 кг: Мадина Мирабзалова – Татяна Тимбалари (Молдова)
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ