Асосий мазмунга ўтиш
Сув спорти. Осиё чемпионатида кумуш ва бронза медалларини қўлга киритдик!

Сув спорти. Осиё чемпионатида кумуш ва бронза медалларини қўлга киритдик!

Шу кунларда Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида сув спорти турлари бўйича Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки медалларига эга чиқди.

Эркаклар ўртасида 1500 метрга эркин усулда сузиш йўналишида Иля Сибирсев 15:23.35 дақиқа билан маррага иккинчи бўлиб етиб келди ва кумуш медал билан тақдирланди. Шунингдек, 3 метрли трамплиндан синхрон сакраш дастурида Игор Мялин ва Вячеслав Качанов бронза медалларига сазовор бўлишди.

Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ