
"Сурхон"нинг май ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди
- 3-июн 2022, 22:39
- 1
- Футбол
Термизнинг “Сурхон” клуби май ойидаги энг яхши футболчиси номини аниқлади. Бу хусусида клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. Жамоанинг телеграмдаги расмий каналида шундай ёзилади:
"Телеграм каналимизда сўровнома бўлиб ўтди. “Surxon MWP Аwаrd" овоз бериш жараёни 3 кун мобайнида давом эттирилди ва сизлар, “Сурхон”нинг ашаддий мухлислари, май ойида энг яхши футболчисини аниқлаб олдингиз.
Ҳужумчимиз Мурод Бобожонов май ойида энг яхши, деб тан олинди. Бобожонов 43% овоз олди. Кейинги ўринларда: Зоир Жўрабоев (21%), Иқбол Маликжонов (19%) ҳамда Луис Мигель Кезада (17%)”.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ