
"Сурхон" Сергей Арслонов билан шартномани узайтирди
- 23-декабр 2023, 22:31
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
“Сурхон” клуби бош мураббий Сергей Арслонов билан шартнома узайтирилганини эълон қилди.
Якунига етган мавсумда термизликлар ушбу мутахассис бошчилигида Суперлигада жамоа тарихидаги энг яхши натижани такрорлади ва кўпчиликда илиқ таассурот қолдира олди.
“Сурхон” матбуот хизматининг хабар беришича, Арслонов билан шартнома 1 йилга узайтирилган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ