
"Сурхон" Сербия клубини таслим этди
- 1-феврал 2024, 00:41
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
“Сурхон” клуби Анталия йиғини доирасида бу сафар Сербиянинг “Нови Пазар” клубига қарши назорат баҳсида майдонга тушди. Қизиқарли кечган ўйинда “Сурхон”нинг қўли баланд келди – 3:1.
Камрон Сайдазимов (16), Жаҳонгир Абдусаломов (70) ва Достон Турсунов (80)нинг голлари “Сурхон”га ғалаба келтирди. Рақиб жамоадан Рафаел Флоро 85-дақиқада пенальтидан ҳисобни бироз қисқартирди.
“Сурхон”нинг бошланғич таркиби: Даврон Мерганов, Азиз Пирмуҳаммадов, Абдуқодир Амирқулов, Шохжаҳон Султонмуродов, Сардор Маҳмудов, Хумоюн Шербўтаев, Жаҳонгир Абдусаломов, Камрон Сайдазимов, Давлатжон Муҳитдинов, Сарвар Абдуҳамидов, Муҳаммадали Абдураҳмонов.
Захирадан майдонга тушганлар: Дилшод Йўлдошев, Диёр Рамазонов, Достон Турсунов.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ