
"Сурхон" мураббийи "Навбаҳор"га кетмайдиган бўлмоқда!
- 11-декабр 2023, 16:56
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
"Сурхон" мураббийларидан бири Сергей Токов Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасида иш бошлаши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди. SPORTS.uz журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаев бу ҳақида ўз телеграм каналида қуйидагича хабар қолдирди.
"Токовнинг "Навбаҳор"га келиши эҳтимоли 50/50. "Сурхон" рахбарияти келаси мавсумда янада яхшироқ иштирок этиш учун керакли барча ишни қилмоқчи.
Яхши даражадаги трансфер компанияси олиб борилиши кутилмоқда. Футболчиларга улар томонидан кучли жамоа қурилаётгани ва хеч ким хеч қаерга кетмаслиги етказилган", - дейилади хабарда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ