
Суперлиганинг қолдирилган 19-тур учрашувларини қайси футболчилар ўтказиб юборишади?
- 9-ноябр 2023, 15:04
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
Бугун ва эртага Суперлиганинг 19-тур қолдирилган ўйинлари ўтказилади. ЎзПФЛ бўлажак иккита учрашувда дисквалификация туфайли майдонга туша олмайдиган ўйинчилар рўйхатини эълон қилди.
7 нафар футболчи ўйинни четдан кузатишади. “Турон”, “Бухоро” ва “Нефтчи”да иккитадан йўқотишлар бор. Масалан, фарғоналикларнинг асосий таркиб аъзолари - Туропов ва Никабадзе "Нефтчи"га ёрдам бера олмайди.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ