
Суперлигага чиққан "Бухоро" Туркияда Тожикистон термаси билан ўйнайди
- 26-январ 2023, 16:09
- 0
- Футбол
SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, ўтган мавсум Про-лигада 2-ўринни қўлга киритиб, Суперлига йўлланмасини қўлга киритган "Бухоро" жамоаси Туркияда ўқув-машғулот йиғини ўтказади.
Анталия шаҳрида ўтадиган йиғин доирасида клуб Тожикистон U-20 терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Беллашув эртага, 27 январь куни бўлиб ўтади.
Бундан олдин Тожикистон ёшлари Ироққа қарши баҳс олиб борди ва унда 0:0 ҳисобидаги нурсиз дурангга имзо чекди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ