
Суперлигада пешқадам ўзгарди
- 17-июн 2022, 21:57
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
Ўзбекистон Суперлигаси 12-тури доирасидаги "Локомотив" - "Сўғдиёна" учрашуви ниҳоясига етди. Унда меҳмонлар 1:0 ҳисобида зафар қучди.
Баҳс тақдирини жиззахликлар юлдузи Шоҳруз Норхоновнинг 18-дақиқада киритган голи ҳал этди. Ҳужумчи қанотдан оширилган тўпни дарвозага аниқ йўллади.
Шу тариқа, Тошкентда муҳим 3 очкони қўлга киритган "бўрилар" очколари сонини 23 тага етказиб олган ҳолда, якка пешқадамга айланди. 8-поғонадаги "темирйўлчилар" ҳисобида 12 очко бор.
Премьер-лига
vs
Манчестер Юнайтед выиграл после полного времени.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ