
Суперлигада 5-турни кимлар ўтказиб юборади?
- 7-апрел 2023, 14:01
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
Бугундан Суперлиганинг 5-тур ўйинлари бошланади. Одатга кўра, ЎзПФЛ томонидан дисквалификацияси бор ўйинчиларнинг рўйхати тур олдидан эълон қилинди.
8 нафар ўйинчи 5-турда жамоасига ёрдам бера олмайди. Энг кўп йўқотиш “Андижон”да бўлиб, икки нафра легионери – Рубин Хебай ва Нодари Кавтарадзенинг хизматидан фойдалана олмайди.
Умуман айтганда, дисквалификация қилинган футболчиларнинг 4 таси легионерлар саналади. “Олимпик”, “Қизилқум”, “Бухоро”, "Навбаҳор", “Сурхон” ва ОКМКдан ҳам биттадан ўйинчи бу турни ўтказиб юборади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ