Суперлига. Йилнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун якуний номзодлар эълон қилинди
- 10-декабр 2024, 16:54
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Футбол
Суперлига мартдан бошлаб ноябрга қадар ҳар ойнинг энг яхши мураббийини экспертлар овозига кўра аниқлаб келди. Энди навбат Суперлигада мавсумнинг энг яхши мураббийини аниқлашга етиб келди.
5 декабрь санасида мазкур соврин учун номзод ҳисобланган 5 нафар мураббий эълон қилинган эди.
- Миржалол Қосимов
- Иван Бошкович
- Александр Хомяков
- Рўзиқул Бердиев
- Сергей Лушчан
8 декабрь ҳолатига кўра, якуний босқичга фақаттгина учта мутахассис лойиқ кўрилган:
Миржалол Қосимов ОКМК;
Александр Хомяков "Андижон";
Рўзиқул Бердиев "Насаф".
Маълумот учун, ғолиб эртага "Энг зўр" тақдирлаш маросимида аниқланади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ