Суперлига. "Сурхон" сўнгги дақиқаларда киритилган голлар эвазига ғалаба қозонди
- 4-апрел 2025, 22:00
- Jahongir Inomjonov
- 3
- Футбол
Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Қўқон-1912" тўқнашуви якунига етди.
Беллашувда майдон эгалари 3:1 ҳисобида зафар қучди.
Дастлаб, 37-дақиқада Муҳаммадали Абдураҳмонов ҳисобни очган бўлса, 74-дақиқага келиб меҳмонлар футболчиси Муҳаммаданас Ҳасанов кучларни тенглаштирди. Баҳснинг асосий вақтига қўшиб берилган 90+3- ва 90+7- дақиқалардаги Диёр Рамазонов ва Асадбек Каримовнинг голлари мезбонларга ғалаба келтирди.
Шу тариқа, "Сурхон Арена"да мезбонлар 3 очкони қўлга киритди.
Суперлига
vs
Surkhon Termez won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ