
Суперлига. Ноябрь ойининг энг яхши мураббийи маълум
- 3-декабр 2024, 09:32
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Суперлигада ноябрь ойининг энг яхши мураббийи аниқланди. Унга кўра, "Навбаҳор" клуби бош мураббийи Сергей Лушчан ушбу совринни қўлга киритди.
"Лочинлар" ўтган ойда 3 та ўйинда 2 бор ғалаба қозонди ва бир марта дуранг ўйнади. Тўплар фарқи эса 13:6.
Эслатиб ўтамиз, ойнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун Миржалол Қосимов, Виталий Левченко, Илёс Зейтуллаев, Илёс Қурбонов, Иван Бошковичлар номзодлари бор эди.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ