
Суперлига навбатдаги тур старт олмоқда. Бугун иккита дерби бор!
- 25-сентябр 2024, 11:59
- Oybek Yo’ldoshev
- 1
- Футбол
Бугун Суперлига 20-тури старт олади. Илк кунда мухлислар икки учрашувга гувоҳ бўлади.
Дастлаб, Тошкентнинг икки жамоалари - "Олимпик" ва "Пахтакор" ўртасида дерби бўлиб ўтади. Ўйин 17:30да старт олади ва "Foreign language"да жонли эфирга узатилади.
Кейинги баҳс ҳам дерби. "Андижон" "Бобур Арена"да "Нефтчи"ни қабул қилади. Бу ўйин 20:30да бошланини белгиланган. Мазкур қарама-қаршилик ҳам "Foreign language"да кўрсатилади.
Эслатиб ўтамиз, тур доирасидаги беллашувлар 4 кун давомида бўлиб ўтади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ