
Суперлига. "Насаф" яққол етакчига айланиб олди (Турнир жадвали)
- 23-сентябр 2024, 21:06
- Oybek Yo’ldoshev
- 1
- Футбол
Суперлига 19-тури доирасидаги "Насаф" ва ОКМК ўртасидаги марказий учрашув бўлиб ўтди. Унда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
9-дақиқада 9-рақамли Жавоҳир Сидиқов ҳисобни очган бўлса, 42-дақиқада Жавоҳирнинг ўзи пенальтидан орадаги фарқни иккитага ошириб қўйди.
Шу тариқа, "аждарлар" чемпионлик учун муҳим ва катта қадамларни ташлади. Қуйида турнир жадвали билан танишинг. Қаршиликлар ва ОКМК ўртасидаги фарқ 9 очкога етди.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ