
Суперлига. "Локомотив"нинг 13 та ўйинлик ғалабасиз серияси ўз якунига етди
- 25-август 2024, 20:05
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
"Локомотив" Суперлиганинг 17-турида "Қизилқум"ни 4:2 ҳисобида мағлуб қилди. Ўйинда Ҳакимов, Шодибоев, Абунабиев ва Гашенковлар биттадан гол уришга муваффақ бўлишди.
Шу тариқа, "темирйўлчилар" 13 та ўйинлик ғалабасиз сериясига нуқта қўйди. Сўнгги марта жамоа Суперлиганинг 3-турида "Пахтакор"ни 3:0 ҳисоби билан таслим қилганди.
"Локомотив" ушбу ғалабадан кейин турнир жадвалида 15 очко билан 12-поғонага жойлашмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ