Суперлига. "Локомотив" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этиб, 3 очкони қўлга киритди
- 28-феврал, 20:51
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Суперлиганинг биринчи турида "Локомотив" клуби ўз майдонида "Сурхон"ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида таслим этди.
Дастлаб, тўқнашувнинг 10-дақиқасида Муҳаммадали Реимов кучли зарбаси билан ҳисобни очишга муваффақ бўлди. "Локомотив" 67-дақиқада ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Жамоа қарши ҳужумдам термизликларни жазолади, голга эса Қувончбек Абраев муаллифлик қилди.
"Сурхон"га иккинчи голни ўтказиб юборгандан кейин тезкор жавоб беришга эришди (2:1). Клуб легионери Стивен Чинеду фарқни қисқартирди.
80-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқовнинг узатмасидан сўнг Лазизбек Мирзаев Артом Потапов дарвозасини ишғол қилди.
Суперлига
vs
Lokomotiv won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ