
Суперлига. "Локомотив" мавсумдаги илк ғалабасини "Олимпик" билан ўйинда қўлга киритди
- 9-март 2024, 18:06
- 0
- Футбол
Ўзбекистон Суперлигаси 2-туридан ўрин олган "Олимпик" ва "Локомотив" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.
Мазкур беллашувда меҳмонлар кичик 0:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ягона голга Дамьян Крайишник муаллифлик қилди. У пенальтидан унумли фойдаланди.
Шу тариқа, "темирйўлчилар" ушбу ғалабадан кейин очколарини 4 тага етказиб олди ва жадвалда 4-ўриндан жой олди. "Олимпик" эса очкосиз ҳолда 13-поғонани банд этиб турибди.
"Олимпик" - "Локомотив" 0:1.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ