Суперлига. Бугун "Нефтчи" - "Насаф" ҳамда "Динамо" - "Пахтакор" учрашувлари бўлиб ўтади
- 11-август 2025, 06:52
- Oybek Yo’ldoshev
- 1
- Футбол
Бугун Суперлигада 18-тур ўйинлари давом эттирилади. Кун доирасида иккита бир-биридан қизиқарли ўйинлар мухлисларни кутмоқда.
Дастлабки учрашув Фарғонада ўтказилади. Унда "Нефтчи" жамоаси амалдаги чемпион "Насаф"ни меҳмон қилади. Беллашув 19:00да старт олиши режалаштирилган.
Яна бир ўйин Самарқандда бўлиб ўтади. Унда "Динамо" "Пахтакор" билан баҳс олиб боради. Бу матч старти 20:00да.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ