
Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Металлург" "Локомотив" билан дуранг ўйнади
- 4-август 2024, 21:53
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Суперлига 14-туридан ўрин олган "Металлург" - "Локомотив" баҳси бўлиб ўтди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
Учрашувнинг 4-дақиқасидаёқ Даврон Ҳошимовнинг рақиб ўйинчисига нисбатан қўпол ҳаракат қилди ва майдондан четлатилди. Марко Миличкович 27-дақиқада пенальтидан ҳисобни очган бўлса, 57-дақиқада Валерий Кичин ҳам айнан 11 метрли жаримадан фойдаланиб ҳисобни тенглаштирди.
Шу тариқа, жамоалар иккинчи даврани дуранг билан бошлади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ