СУПЕРКАМБЭК! "Барселона" 9 та гол урилган ўйинда ғалабани илиб кетди
- 22-январ 2025, 03:43
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
Чемпионлар лигасининг 7-турида "Барселона" сафарда "Бенфика"ни мағлуб қилди.
Ўйиннинг биринчи таймида Павлидис хет-трик қилишга муваффақ бўлди. Унинг голларига Левандовски жавоб қайтара олди. Иккинчи тайм бошида Рафинья фарқни қисқартирди, орадан кўп ўтмай Араухо ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Ҳаммаси шундан кейин бошлади. 78-дақиқада Левандовски баҳсдаги иккинчи голини урди, 86-дақиқада Эрик Гарсия имкониятларни тенглаштирди. Учрашув тугашига саноқли сониялар қолганида Рафинья қарши ҳужумдан фойдаланиб кетди ва ғалаба голига муаллифлик қилди.
Шу тариқа, каталонияликлар 3 очко билан уйга қайтган ҳолда кучли саккизталикда плей-оффга йўл олди.
Лига чемпионов
vs
FC Barcelona won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ