Суареснинг дубли Уругвайни мағлубиятдан қутқара олмади
- 14-октябр 2020, 04:03
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
Жаҳон чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган учрашувлар КОНМЕБОЛ минтақасида ҳам давом эттирилмоқда. 2-турдан ўрин олган Эквадор ҳамда Уругвай терма жамоалари ўртасидаги ўйинда 4:2 ҳисоби қайд этилди.
Дастлаб, 15-дақиқада Кайседо ҳисобни очган бўлса, Микаэль Эстрада биринчи бўлимга қўшиб берилган 4-дақиқада ҳисобни ўзгартирди. Иккинчи таймда айнан унинг ўзи дубль қайд этиб, ҳисобдаги фарқни йирик кўринишга келтирди. Захирадан ўйинга қўшилган Гонсало Плата ҳам ўз исмини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.
Меҳмонлар ҳам 4 бор тўп киритди. Бироқ бу голлардан бири ўйиндан ташқари ҳолат, бошқаси қўп билан ўйин туфайли бекор қилинди. Луис Суарес 84 ҳамда 90+5-дақиқаларда пенальтидан ҳисобдаги фарқни қисқартирди.
{game}3238984{/game}
{online}3238984{/online}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ