Суареснинг дубли "Атлетико"га ғалаба учун учун етарли бўлмади
- 9-феврал 2021, 03:09
- 0
- Футбол
Испания чемпионати 22-турида "Атлетико" "Сельта" билан баҳс олиб борди ва қизиқарли ўтган ўйинда жамоалар дурангга имзо чекишди.
Учрашув меҳмонларнинг ҳужумлари билан бошланди ва бу ҳисобда ҳам ўз аксини топди. 13-дақиқада Санти Мина яқин масофадан рақиб дарвозабонини доғда қолдирди. "Матрачсилар" ҳужумчиси Луис Суарес биринчи тайм сўнгги дақиқаларда ҳисобни тенглаштирди ва иккинчи таймнинг аввалида жамоасини олдинга олиб чиқди. Бироқ 89-дақиқада Факунда Ферррейра Ян Облак дарвозасига йўл топди ва жамоасига бир очко олиб келувчи голга муаллифлик қилди.
Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинди.
{game}3424250{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ