"Странджа" турнири. Ҳамюртимиз Қозоғистон вакилини мусобақадан чиқариб ташлади

"Странджа" турнири. Ҳамюртимиз Қозоғистон вакилини мусобақадан чиқариб ташлади

  • 0
  • Бокс

Бугундан Болгариянинг София шаҳрида анъанавий 77 "Странджа" халқаро турнири бошланди. Илк кунги учрашувлардан 7 нафар боксчимизнинг жанглари ўрин олганди. 

Юришимизни -50 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Асилбек Жалилов бошлаб берди. У қозоғистонлик Бекзат Алдамжаровга қарши рингга кўтарилди.  Муросасиз кечган жангда Асилбек рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, биз олдинда яна бир вакилимиз Абдулазиз Жўрақулов ҳамда Муҳаммадсабир Базарбай Уулу (Қозоғистон) тўқнашуви кутмоқда.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ