
"Странджа": Шаҳзод Музаффаров ярим финалда!
- 9-феврал 2024, 17:56
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
“Странджа” турнири чорак финалида навбатдаги юртдошимиз рингга кўтарилди. -57 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Шаҳзод Музаффаров эронлик Даниял Шаҳбахшга қарши баҳс юритди. Қизиқарли ва кескин равишда кечган жангда ҳамюртимиз 5:0 ҳисобида зафар қучди ва ярим финал босқичига йўл олди.
Олдинда бизни яна бир қатор вакилларимиз жанги кутиб турибди. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ