
ЎзМТРКга қарашли "Спорт" телеканали раҳбари Зоҳид Каримов "Твиттер"даги ижтимоий тармоғи орқали яна бир муҳим хабарни эълон қилди. Унга кўра, фақат интернетда кўриш мумкин бўлган "Спорт 2" каналини энди телеекранларда ҳам томоша қилиш мумкин.
"Uzdigital" абонентлари энди бу телеканални HD форматда томоша қила олади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ