
Спорт курашлари. Бугун Осиё чемпионати бошланади!
- 9-апрел 2023, 10:30
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Яккакурашлар
Бугун Қозоғистоннинг Астана шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати старт олади. Мусобақани классик кураш усталари бошлаб беришади. Биринчи кун доирасида 5 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, унда гиламга чиқадиган ҳамюртларимиз чемпионатни қуйидаги рақибларга қарши бошлашади:
-55 кг: Ихтиёр Ботиров - Абдували Раҳимбоев (Туркманистон)
-63 кг: Шермуҳаммад Шарибжонов - Чиезо Маруяма (Япония)
-77 кг: Арам Варданян - Амро Садеҳ (Иордания) / Демеу Жадраев (Қозоғистон)
-87 кг: Жалгасбай Бердимуратов - Ченгву Ванг (Хитой)
-130 кг: Темурбек Насимов - Навин Навин (Ҳиндистон)
Манба: МОҚ
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ