
"Сўғдиёна" Бақоев ўрнига Ёрқин Назаровни бош мураббий сифатида рўйхатдан ўтказди (фото)
- 7-ноябр 2022, 15:50
- 0
- Футбол
"Сўғдиёна" жамоаси бош мураббий сифатида Ёрқин Назаровни ЎзПФЛда рўйхатдан ўтказди. Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар берди.
Ундан олдин жамоани Улуғбек Бақоев бошқариб келаётганди. У кеча клуб раҳбарияти томонидан истеъфога чиқарилди.
Эслатиб ўтамиз, айни пайт "бўрилар" жадвалда 33 очко билан 6-поғонани банд этган.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ