Скоулз МЮга германиялик футболчини олиб келишни таклиф қилмоқда
- 25-октябр 2019, 14:09
- 0
- Футбол
"Манчестер Юнайтед" афсонаси, ҳозирда футбол эксперти сифатида фаолият юритаётган Поль Скоулз "қизил иблислар" Месут Ўзилни сотиб олиши кераклигини таклиф қилмоқда.
"Ҳозирги МЮ бир-бирини умуман танимайдиган нотаниш гуруҳдай тасаввур уйғотмоқда. Чизиқларни боғлайдиган футболчилар ва ақлли паслар умуман йўқ.
"Манчестер Юнайтед" бу муаммоларни ҳал қилиши мумкин бўлган футболчи харид қилиши керак, масалан Месут Ўзил. У жуда ақлли паслар бериши ва чизиқларни ўзаро боғловчи вазифасини бажариб бериши мумкин. Бу улар учун энг қисқа вақтда муаммоларни ҳал қилиш йўли," - дейди Скоулз.
Эслатиб ўтамиз, Месут Ўзил "Арсенал" қайдномасига сўнгги беш ўйиндан буён киритилмаяпти.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ