
Скалони Мессининг келажаги ҳақида гапирди
- 19-декабр 2022, 06:47
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
Аргентина финалда Францияни мағлуб қилиб, ўз тарихида 3-бор жаҳон чемпионига айланди. Ўйиндан кейин терма жамао бош мураббийи Лионель Скалони Мессининг келажаги ҳақида гапирди.
“Месси кейинги жаҳон чемпионатида ўз ўрнига эга бўлиши керак. Агар у қолишни истаса, 10-рақам доимо уники бўлади”, - деди 44 ёшли мутахассис.
“Бу жамоа ҳар қандай қийин вазиятда ҳам ўзини қўлга ола билади. Одамларга бахраманд бўлинглар, демоқчиман. Бу мамлакатимиз учун тарихий лаҳзадир”, - дея қўшимча қилди Скалони.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ