
Шукуров ҳаракат қилаётган "Шаржа" клуби жуда муҳим 2 очкони бой берди
- 18-феврал 2021, 20:23
- 1
- Футбол
Бирлашган Араб Амирликлари биринчи дивизиони 17-тури доирасида Отабек Шукуров тўп тепаётган "Шаржа" клуби "Ал-Дафра" меҳмони бўлди. Ўйин томонларнинг 1:1 ҳисобидаги дуранги билан якунланди.
Дастлаб, турнир жадвали пешқадами 32-дақиқада киритилган Веллитоннинг голи орқали ҳисобда олдинга ўтиб олди. Аммо 10 дақиқадан сўнг, Конде пенальтидан ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.
Ушбу ўйиндан сўнг. шаржаликлар ҳисобидаги очколар 37 тага етди. Улардан битта кам ўйин ўтказган "Ал-Жазира" 36 очко тўплаган ҳолда, иккинчи поғонада бормоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ