
"Шўртан" 8 нафар янги футболчини рўйхатдан ўтказди
- 29-июл 2022, 08:17
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
Асрор Алиқулов бош мураббийлигидаги “Шўртан” жамоаси ҳам тайёргарлик ишларини режадагидек ўтказишмоқда. Эътиборлиси, бу клуб трансфер ойнаси ёпилиши арафасида селекция ишларини деярли ҳал қилиб улгурди.
“Шўртан” клуби 8 нафар футболчилар билан келишувга эришилганлиги маълум бўлди. Шулардан 2 нафари ижарага олинган. Эндиликда Алфайзи Неъматов, Тимур Набиев, Жаъфар Каримов, Жонибек Кўчимов, Абдумутал Турсунқулов, Шохжаҳон Насимов, Шерзод Ғуломжонов ва Улуғбек Худойбердиев “Шўртан” шарафини ҳимоя қиладилар.

Юқоридаги футболчилар ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ