
Шомуродовнинг дебют учрашувини қайси телеканал намойиш этади?
- 5-феврал 2023, 08:45
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Бугун А Серия 21-тури доирасида "Специя" ўз майдонида "Наполи"ни қабул қилади.
Легионеримиз Элдор Шомуродов мазкур беллашувда ўзининг янги клубидаги дебютини нишонлаши мумкин. Ушбу ўйинни 16:30'дан бошлаб, Спорт ТВ телеканалида жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Шомуродовни "Рома" "Специя" клубига мавсум сўнггига қадар сотиб олиш ҳуқуқисиз ижарага берган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ