SPORTS.UZ
  • LIVE - Ўйинлар
  • Мусобақалар
  • Футбол
  • Ўзбек спорти
  • Бокс
  • Шахмат
  • Минбар

ЎЙИНЛАР

18:00
Олимпик Мобиуз
-
Газалкент
Олимпик МобиузОлимпик Мобиуз
ГазалкентГазалкент
18:00
18:00
Республика
-
Металлург
РеспубликаРеспублика
МеталлургМеталлург
18:00
23:45
Рома
-
Пиза
РомаРома
ПизаПиза
23:45
00:00
Вест Хэм Юнайтед
-
Вулверхэмптон Уондерерс
Вест Хэм ЮнайтедВест Хэм Юнайтед
Вулверхэмптон УондерерсВулверхэмптон Уондерерс
00:00
00:00
Вест Бромвич Альбион
-
Миллуолл
Вест Бромвич АльбионВест Бромвич Альбион
МиллуоллМиллуолл
00:00
23:30
ТСГ Хоффенхайм
-
ФК Аугсбург
ТСГ ХоффенхаймТСГ Хоффенхайм
ФК АугсбургФК Аугсбург
23:30
00:00
Реал Мадрид
-
Жирона
Реал МадридРеал Мадрид
ЖиронаЖирона
00:00
22:00
Париж
-
Монако
ПарижПариж
МонакоМонако
22:00
00:05
Мец
-
Олимпик Марсель
МецМец
Олимпик МарсельОлимпик Марсель
00:05
Барча ўйинлар

Мусобақалар

  • UEFA чемпионлар лигасиUEFA чемпионлар лигаси
  • ОФК Чемпионлар лигасиОФК Чемпионлар лигаси
  • ЎзбекистонЎзбекистон
  • АнглияАнглия
Тўлиқ жадвал

FIDE рейтинг

№ЎйинчиРейтинг
1GMCarlsen, Magnus2840
2GMNakamura, Hikaru2810
3GMCaruana, Fabiano2793
4GMAbdusattorov, Nodirbek2780
5GMKeymer, Vincent2762
6GMFirouzja, Alireza2759
7GMWei, Yi2754
8GMSo, Wesley2754
9GMGiri, Anish2753
10GMErigaisi Arjun2751
Тўлиқ жадвал
‌
‌
‌
‌
‌
‌
‌
‌
Минбар
ФутболShuhratbek Jo’rayev
"Мағлубиятга лойиқ эмасдик, енгилмайдиган жамоани ўзи йўқ" - "Нефтчи" устози илк ютқазган ўйиндан кейин яна нималарни айтди?
  • Бугун, 10:00
ФутболShuhratbek Jo’rayev
Анвар Ғофуров: "Ҳозирги кунда ОКМК ўз ўрнида эмас"
  • 9-апрел, 00:30
ФутболZohir Toshxo’jayev
Ҳусанов рад этилмайдиган шартнома олади!
  • 8-апрел, 05:50
Барча блоглар

Ўқинг, қизиқ!

Европада яна Ҳусановга эътибор қаратишдиФутбол
  • 9-апрел, 07:00
  • 0
Европада яна Ҳусановга эътибор қаратишди
Терма жамоаси ўйинчиси футболдан ҳайдалди. У “Бунёдкор”да ҳам гол урганФутбол
  • 9-апрел, 06:45
  • 0
Терма жамоаси ўйинчиси футболдан ҳайдалди. У “Бунёдкор”да ҳам гол урган
Ҳусановнинг янги дўсти собиқ жамоасидан кўнгил узолмаяптиФутбол
  • 9-апрел, 17:03
  • 0
Ҳусановнинг янги дўсти собиқ жамоасидан кўнгил узолмаяпти
"UFC 327" турнирининг чипталар нархи эълон қилиндиMMA
  • 9-апрел, 12:23
  • 0
"UFC 327" турнирининг чипталар нархи эълон қилинди
Суперлига. “Пахтакор” сафарда “Нефтчи”ни мағлуб этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олдиФутбол
  • 9-апрел, 21:00
  • 1
Суперлига. “Пахтакор” сафарда “Нефтчи”ни мағлуб этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олди

Лицензия

№1002

Таъсисчи

"RENDER SYSTEMS" MCHJ

Манзил

100047, Тошкент ш., Истиқбол кўчаси, 15

Электрон почта

info@sports.uz

Телефон

+998 71 233-78-98

Барча хизматлар лицензияланган, маҳсулотлар сертификатланган. Сайт материалларини ҳар қандай шаклда тарқатишда sports.uz га ҳавола мажбурий!

Сайт материалларини маъмурият билан келишмасдан нусхалаш тақиқланган! Сайт маъмурияти сайтда жойлаштирилган реклама эълонлари мазмуни учун жавобгар эмас.

  • Google Play
  • App Store
SPORTS.UZSPORTS.UZ
  • Қоидалар
  • Реклама
  • Сайт ҳақида
  • 18+
Шомуродов Германияда ўйнайди!
  • #Рома
  • #Элдор Шомуродов
  • #Айнтрахт
  • #Клаудио Раньери

Шомуродов Германияда ўйнайди!

  • 28-январ 2025, 22:27
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 4
  • Футбол

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва энг зўр тўпурари Элдор Шомуродовнинг “Рома”даги келажаги ҳамон мавҳум бўлиб турибди.

29 ёшли ҳужумчи атрофидаги вазият жуда тез ва кутилмаган томонга ўзгармоқда. Аслида Элдор ёзги трансферлар якунланиши арафасида бошқа клубга ўтиши кутилганди. Унга АҚШ ва Италиянинг жамоаларидан аниқ таклифлар бўлганди.

Мавсум стартида “Рома”нинг ўша пайтдаги бош мураббийи Даниэле де Росси ўзбек футболчиси ҳақидаги фикрини ўзгартириб, уни жамоада олиб қолишга қарор қилди.  Бироқ кейинчалик клубда икки марта бош мураббий ўзгарди.

Бу орада Шомуродовга етарли даражада ўйин амалиёти берилмади. Клуб раҳбарияти  янги марказий ҳужумчи олиш мақсадида Элдор Шомуродовни бошқа жамоага ўтказишга уринмоқда.

Ўзбек форварди учун “Эмполи”, “Кальяри” ва “Венеция” жиддий кураш олиб боряпти. Айниқса, венецияликлар Элдорни қўлга киритиш учун “Рома” қўйган талабни қабул қилиб, ўйинчини кейинчалик сотиб олиш мажбурияти билан ижарада ўйнатишга кўнгани бу клубни фаворитга айлантирди.

“Рома”нинг “Удинезе” майдонидаги учрашувнинг иккинчи бўлими Шомуродовнинг келажагига таъсир қилмоқда. Рим “бўрилари”нинг ҳужумига етакчилик қилган Элдор яна пойтахт клубига керак бўлиб қолди.

Бош мураббий Клаудио Раньери бу баҳсдан кейин ўзбек футболчисининг имкониятларини яхши билиши, унинг ишга садоқати ва лаёқати унга маъқул келаётгани, трансфер ҳақида гап-сўз бўлиши мумкинмаслиги, Шомуродовга имкон беришга тайёрлигини таъкидлади.

“Рома” фаолиятини ёритиб бораётган siamolaroma.it нашри Клаудио Раньери Шомуродовни “Венеция”га қўйиб юборишга шошилмаётганини маълум қилди.

- Элдор Шомуродов атрофидаги ғалати вазият ҳали ечим топгани йўқ. Ўзбек футболчиси “АЗ Алкмаар”га қарши ўйнамади ва жамоаси ютқазди. “Удинезе” устидан қозонилган ғалабада у муҳим роль ўйнади.

Ўзбек ҳужумчиси доим клубдан кетиш остонасида юради, лекин унинг трансфери сурилиши одат бўлиб қолмоқда.

“Рома” пайшанба куни Европа Лигаси доирасида “Айнтрахт” билан куч синашади. Элдор Шомуродов Франкфуртдаги ўйинда Клаудио Раньери жамоасига керак. У Германияда ўйнаши кераклиги боис, бу трансфер вақтинчалик бўлса-да, кечиктирилади, - деб ёзди siamolaroma.it нашри эксперти Федерико Тонини.

Яна бир нуфузли манба – Corriere dello Sport газетаси ҳам бу маълумотларни тасдиқлади.

- “Венеция” асосий ҳужумчиси Похьянпало кетиши билан, Элдор Шомуродовни кутиб олишга тайёр. Шунга қарамай, ўзбекистонлик легионер ҳозирча Тригорияда қолади. “Рома” ҳали Артём Довбикка муносиб ўринбосар олиб келинмагани учун Шомуродовни қўйиб юбора олмайди.

Қолаверса, бош мураббий Клаудио Раньери Элдорнинг ишга муносабатини мақтаб турибди. Тез орада тажрибали форварднинг келажагига ойдинлик киритилиши кутиляпти, - деб ёзди   Corriere dello Sport газетаси.

Элдор Шомуродов жорий мавсумда барча турнирларда 16 маротаба майдонга тушиб, иккита гол ва битта ассист муаллифи бўлди. Transfermarkt портали ўзбекистонлик форварднинг трансфер суммасини 4 миллион еврога баҳоланмоқда.

Белоус: “Ўзбеклар Англия ва Италияда ўйнаяпти, Қозоғистонда бунақаси кўринмайди!”

Ҳусановнинг устози катта ваъда берворди!

Ҳусанов ёлғиз эмас: АПЛда дебюти бундан-да оғир ўтган юлдузлар бор!

Ҳусанов Месси ўтган йўлдан бормоқда!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ