
Шомуродов деярли тўлиқ ўйнаган баҳсда "Женоа" очко олди (видео)
- 4-март 2021, 09:58
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Италия А Сериясининг 25-турида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳаракат қиладиган “Женоа” ўз майдонида “Сампдория” клубини қабул қилди.
Шу куни Элдор асосий таркибда майдонга тушди ва 82-дақиқада захирага олинди. Ўйин эса 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди. “Женоа” сафида голни Давиде Дзаппакоста (52'), “Сампдория” сафида эса Лоренцо Тонелли (77') киритди.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ