SPORTS.UZ
  • LIVE - Ўйинлар
  • Мусобақалар
  • Футбол
  • Ўзбек спорти
  • Бокс
  • Шахмат
  • Минбар

ЎЙИНЛАР

Тугаган
ОКМК
3 - 2
Бухара
ОКМКОКМК
БухараБухара
Тугаган
3
2
Тугаган
Сурхон Термеz
0 - 1
Кызылкум
Сурхон ТермеzСурхон Термеz
КызылкумКызылкум
Тугаган
0
1
Тугаган
Локомотив
0 - 2
Навбахор
ЛокомотивЛокомотив
НавбахорНавбахор
Тугаган
0
2
Тугаган
Олимпик Мобиуз
0 - 1
Арал
Олимпик МобиузОлимпик Мобиуз
АралАрал
Тугаган
0
1
Тугаган
Газалкент
0 - 2
Каттакургон
ГазалкентГазалкент
КаттакургонКаттакургон
Тугаган
0
2
23:45
Интер
-
Кальяри
ИнтерИнтер
КальяриКальяри
23:45
Иккинчи бўлим
Комо
0 - 2
Сассуоло
КомоКомо
СассуолоСассуоло
Иккинчи бўлим
0
2
Иккинчи бўлим
Ростов
0 - 0
Сочи
РостовРостов
СочиСочи
Иккинчи бўлим
0
0
00:00
Блэкберн Роверс
-
Ковентри Сити
Блэкберн РоверсБлэкберн Роверс
Ковентри СитиКовентри Сити
00:00
23:30
ФК Кёльн
-
Сент-Паули
ФК КёльнФК Кёльн
Сент-ПаулиСент-Паули
23:30
Биринчи бўлим
Фенербахче
0 - 0
Ризеспор
ФенербахчеФенербахче
РизеспорРизеспор
Биринчи бўлим
0
0
23:45
Ланс
-
Тулуза
ЛансЛанс
ТулузаТулуза
23:45
00:45
AVS
-
Рио Аве
AVSAVS
Рио АвеРио Аве
00:45
23:00
Аль-Иттихад
-
Мачида Зелвия
Аль-ИттихадАль-Иттихад
Мачида ЗелвияМачида Зелвия
23:00
Тугаган
Джохор Дарул Тазим
1 - 2
Аль Ахли
Джохор Дарул ТазимДжохор Дарул Тазим
Аль АхлиАль Ахли
Тугаган
1
2
Барча ўйинлар

Мусобақалар

  • UEFA чемпионлар лигасиUEFA чемпионлар лигаси
  • ОФК Чемпионлар лигасиОФК Чемпионлар лигаси
  • ЎзбекистонЎзбекистон
  • АнглияАнглия
Тўлиқ жадвал

FIDE рейтинг

№ЎйинчиРейтинг
1GMCarlsen, Magnus2840
2GMNakamura, Hikaru2810
3GMCaruana, Fabiano2793
4GMAbdusattorov, Nodirbek2780
5GMKeymer, Vincent2762
6GMFirouzja, Alireza2759
7GMWei, Yi2754
8GMSo, Wesley2754
9GMGiri, Anish2753
10GMErigaisi Arjun2751
Тўлиқ жадвал
‌
‌
‌
‌
‌
‌
‌
‌
Минбар
ФутболShuhratbek Jo’rayev
8-турнинг ўзига хос 8 та жуфтлигига тайёрмисиз?
  • Бугун, 17:09
ФутболShuhratbek Jo’rayev
Пўлатхўжа Холдорхонов: "Мураббий алмашгани билан мақсад ўзгармайди"
  • Бугун, 15:46
ФутболShuhratbek Jo’rayev
Темурхўжа Абдуҳолиқов: "Буни фаолиятимдаги энг чиройли гол демаган бўлардим"
  • Бугун, 14:32
Барча блоглар

Ўқинг, қизиқ!

“Реал” юлдузи мағлубиятдан кейин Камавингани ҳақорат қилдиФутбол
  • 16-апрел, 05:54
  • 0
“Реал” юлдузи мағлубиятдан кейин Камавингани ҳақорат қилди
Футбол учрашуви вақтида ҳакам майдонда отиб ўлдирилдиФутбол
  • 16-апрел, 11:28
  • 0
Футбол учрашуви вақтида ҳакам майдонда отиб ўлдирилди
Англия ва Италия чемпиони бўлган машҳур дарвозабон фожиали ҳалок бўлдиФутбол
  • 16-апрел, 20:01
  • 0
Англия ва Италия чемпиони бўлган машҳур дарвозабон фожиали ҳалок бўлди
“Реал Мадрид” Арбелоани қачон истеъфога чиқариши маълум бўлдиФутбол
  • 16-апрел, 04:36
  • 0
“Реал Мадрид” Арбелоани қачон истеъфога чиқариши маълум бўлди
Арбелоа аламли мағлубият айбдорини айтдиФутбол
  • 16-апрел, 06:01
  • 0
Арбелоа аламли мағлубият айбдорини айтди

Лицензия

№1002

Таъсисчи

"RENDER SYSTEMS" MCHJ

Манзил

100047, Тошкент ш., Истиқбол кўчаси, 15

Электрон почта

info@sports.uz

Телефон

+998 71 233-78-98

Барча хизматлар лицензияланган, маҳсулотлар сертификатланган. Сайт материалларини ҳар қандай шаклда тарқатишда sports.uz га ҳавола мажбурий!

Сайт материалларини маъмурият билан келишмасдан нусхалаш тақиқланган! Сайт маъмурияти сайтда жойлаштирилган реклама эълонлари мазмуни учун жавобгар эмас.

  • Google Play
  • App Store
SPORTS.UZSPORTS.UZ
  • Қоидалар
  • Реклама
  • Сайт ҳақида
  • 18+
"Шомуродов бошқа клубга кетса, 100 фоиз ўйнайди, деб ким кафолат беради?" - Мутахассисдан муносабат
  • #Рома
  • #Элдор Шомуродов
  • #Усмон Тошев
  • #Ўзбекистон МТЖ

"Шомуродов бошқа клубга кетса, 100 фоиз ўйнайди, деб ким кафолат беради?" - Мутахассисдан муносабат

  • 18-феврал 2022, 23:27
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол

Ҳамюртимиз Элдор Шомуродовнинг “Рома”даги ҳаёти ва фаолиятини ҳамма вақт синчковлик билан кузатиб келяпмиз.

Sports.uz сайти орқали унинг Рим клубидаги ҳар бир ҳолати ҳақида батафсил маълумотлар бериб бориляпти. Албатта, футболчимизнинг захирада қолаётгани, асосий таркибга кира олмаётгани биз учун ёқимли эмас. Чунки ҳар бир футболчини ҳам ўйнагиси келади.

Элдорнинг “Рома”да асосий таркибдан жой олиши қийин кечаётганидан келиб чиқиб, уни бошқа клубга кетиши ҳақида гапираётганлар ҳам бор. Гап Ўзбекистон миллий терма жамоаси етакчиси ҳақида борар экан, барчамиз бунга эътиборли бўлишимиз лозим.

Айни пайтда ЎФАда терма жамоалар бўлими бошлиғи сифатида фаолият кўрсатаётган Усмон Тошев Элдорнинг Моуриньо жамоасидаги фаолияти борасида ўз қарашларини билдирди.

“Бир нарсани тушунишимиз керак, Элдор қаердан қаерга кетди?”

- Бу ҳақида биз жуда кўп гапирамиз, - дея гап бошлади Усмон Қудратович. - Чунки бу ҳолат менинг ишимга, бизнинг бўлимга тааллуқли. Нега деганда мен терма жамоалар бўлимида ишлайман. Элдор эса миллий терма жамоа ўйинчиси. Шомуродов масаласида тушунтиришга ҳаракат қиламан. Зеро, кўпчилик "Нима учун ўйнамаяпти?", "Нега захирада ўтирибди?", "Бошқа жамоага ўтадими?", деган саволларни беряпти. Аслида бу нормал ҳолат. “Рома” таркибини кўрсангиз, яхши футболчилар йиғилган. Шомуродовнинг ўйнайдиган позициясига қарасангиз, супер футболчилар тўп суряпти. Аслида Элдорнинг “Рома”дек клубда бўлишининг ўзи биз учун катта натижа. У жамоасининг 18 талик рўйхатига киряптими, буниси ундан ҳам яхши вазият. Захирадан бўлса ҳам майдонга тушаётганининг ўзи катта гап. Бу футбол ичидаги ҳаёт. Асосийси, ўша клубда шуғулланяпти, тарбияланяпти ва ўйнаяпти. Шомуродов кучли мураббий ва яхши ўйинчилар билан бирга. Унинг учун ҳаммаси жойида. Биз бир нарсани тушунишимиз керакки, Элдор қаердан қаерга кетди? “Машъал”дан, “Пахтакор”дан ёки “Бунёдкор”дан ўша ергача йўл босиб ўтиш бу орзу эди. Энди эса биз нимага қўймаяпти, деб талаб қиляпмиз. “Рома”га келаётган ўйинчилар Франция, Германия, Англия ва яна бошқа терма жамоаларнинг аъзоларидир ҳамда уларнинг орасида бизнинг Шомуродов ҳам ўйнаяпти. Барчасига сабр ва меҳнат керак. Терма жамоада у билан яқиндан танишдик. Ҳаракатини, ишга бўлган эътиборини кўрдим. Меҳмонхонада ҳам гаплашгандик, икки қўли кўксида, жуда одобли, тарбияси бор. Элдор кўпчиликдан ажралиб туради. Ўйлайманки, у янада яхши ўйнаб кетади. Захирада қолаётгани ваҳима эмас. Бэйл, Ўзил каби футболчиларни эсланг. Улар ҳам ўз клубида захирада қолган. Албатта, бундай вазият ҳеч кимга ёқмайди, ҳамма ўйнашни хоҳлайди. 11 талик таркибга кириш истагида бўлишади. Аммо бундай жамоаларда 11 таликка муносиб бўлган 22 нафар футболчига эга. Хоҳласа-хоҳламаса ҳам майдонда 11 нафари ўйнаса, 11 таси захирада қолади. Элдорнинг “Рома”да тарбияланаётгани биз учун супер.

элдор3

“Моуриньонинг эътиборига тушганининг ўзи катта гап”

- Моуриньо билан Шомуродовнинг боғлиқлиги жуда ажойиб. Агар Элдор керак бўлмаганида, унинг жиҳатлари ва ҳаракатлари ёқмаганида ҳеч кимга қулоқ солмасдан футболчимизни жамоасига олмасди. Жозе – бу топ-мураббийлардан бири. Жаҳонда 5-6 та энг кучли мураббийлар бўлса, ўшалардан бири. Мана шундай мутахассиснинг эътиборига тушганининг ўзи катта гап. Лекин биз бу мураббийни матбуот орқали биламизки, анча “шовқин”ли мураббий. Бирданига ўз гапи билан “портлатиб” юбориши мумкин, кейин эса бошқача айтиши мумкин, характери шунақа одам. Лекин мураббий сифатида барибир юқори савияда. Шомуродов учун катта жамоада тўп суриш ниҳоятда фойдали. Моуриньо қўли остида бизнинг ўйинчимиз албатта ўсяпти. Айтяпман-ку, Жозе топ-мураббий. Биз ҳам иш юзасидан мана шундай мутахассисларнинг ишини ўзимиз учун татбиқ қиламиз.

элдор1_1

“Элдор сабр қилиб ишлаши керак”

- Кўпчилик кетиши керак, деяпти-а? Қаранг, қаерга кетади? Масалан, “Бавария”гами ёки “Манчестер Юнайтед”гами? Ким кафолат беради, бошқа клубда борганида 100 фоиз ўйнайди, деб?! Бундай жиҳатлар футболчининг ўзидан, муҳитдан, менталитетдан келиб чиқади. Ўша жойни ўрганиши ва билиши ҳам керак бўлади. Осон иш эмас. Битта одам билан тил топишиш ҳам енгил эмас. У ерларда эса 20 та топ-ўйинчилар, ҳаммаси миллионерлар! Улар сиз билан гаплашадими, юриш-туриши қанақа...Ҳаётдаги вазиятларни доим ҳам алмаштиравермаймиз. Шунинг учун Элдор сабр қилиб ишлаши керак.

элдор4_1

“Абрахам голлар уряпти, демак ҳозир у кучли”

- Абрахам ўйнаяпти ва гол уряпти. Демак, у ҳозир кучли. Футболда шундай бўладики, омад келса кетма-кет голлар урасиз. Айрим пайтларда эса нимадир таъсир қилади ва гол ура олмай қоласиз. Ўрнига бошқаси тушади ва у гол уриб кетади, сиз эса қолиб кетасиз. Менимча, Шомуродов иккинчи рақамли ҳужумчи бўлса, озгина кутиши, меҳнат қилиши ва хулоса чиқариши керак. Вазият бўлди дегунча гол уриб, Абрахамнинг жойини олиши даркор. Бу рақобат ва жуда яхши. Рақобатда ҳамма ўсади. Қолаверса, рақобат кучли бўлса, натижа ҳам ўсади. Ўйлайманки, “Рома”даги муҳит ажойиб. У ерда ҳаммаси бир-бири билан дўст. Ҳозир ким кучли бўлса, ўша ўйнаяпти. Мен яна хоҳлардимки, ўзбек футболчиларидан бир нечтаси Европанинг кучли чемпионатларида тўп сурсин. Сабр, меҳнат ва кутиш керак. Ҳаммаси бўлади. Бунга Шомуродов мисол.

 

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ