
Шоҳжаҳон Эргашевнинг жанги SPORT TV томонидан эфирга узатилади
- 15-ноябр 2020, 22:01
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Хабарингиз бор, Шоҳжаҳон Эргашев эртага Россияда навбатдаги жангини ўтказади. Унинг рақиби Беларусь вакили Дмитрий Милюша бўлади.
Ушбу жангнинг Sport TV канали тўғридан-тўғри олиб беришни режалаштирилмоқда. Бу борада ишлар олиб борилаётганлиги ва деярли барчаси ҳал қилинганлиги маълум бўлди. Жанг Тошкент вақти билан 23:30 да бошланиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ушбу жанг кечасида Шоҳжаҳон Эргашев билан бирга яна бир ҳамюртимиз Мирзакамол Неъматов ҳам рингга кўтарилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ