Шоаҳмедов гол киритган ўйинда "Теренггану" пешқадам билан дуранг ўйнади
- 19-июл 2019, 22:21
- Shahzod
- 0
- Футбол
Ҳамюртимиз Санжар Шоаҳмедов фаолият олиб борадиган "Теренггану" клуби бу тур сафарда чемпионат пешқадами "Жоҳор Дарул Тазим" меҳмони бўлди. Голларга бой тарзда кечган учрашувда жанговар дуранг натижа қайд этилди - 3:3.
Меҳмонлар сафида киритилган дастлабки голга айнан ҳамюртимиз муаллифлик қилди. Шу тариқа, "Теренггану" ҳисобидаги очколар сони 30 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 7-ўринга кўтарилиб олди.
Малайзия Суперлигаси. 22-тур
"Жоҳор Дарул Тазим" - "Теренггану" 3:3
Голлар: Велаксес (31), Сафави (36), Кабрера (45) - Шоаҳмедов (24), Андреев (65), Так (79).
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ