Шахмат. “XVII – Жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов” халқаро турнири якунланди

Шахмат. “XVII – Жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов” халқаро турнири якунланди

  • 0
  • Шахмат

Хабар берганимиздек, 8 июль куни пойтахтимизда “XVII – Жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов” халқаро турнири  старт олган эди. Халқаро шахмат академияси мезбонлик қилган мусобақа ўз якунига етди.

Айлана тизимда 9 турдан иборат бўлиб, соврин жамғармаси 50 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи халқаро рапид турнирининг якуний натижалари қуйидагича кўриниш олди:

1-ўрин GM Нодирбек Абдусатторов
2-ўрин GM Жавоҳир Синдаров
3-ўрин GM Парҳам Махсудлу

4-ўрин GM Рустам Қосимжонов
5-ўрин GM Мамедияров Шахрияр
6-ўрин GM Александр Грисчук
7-ўрин GM Ричард Раппорт
8-ўрин GM Нодирбек Ёқуббоев
9-ўрин GM Шамсиддин Воҳидов
10-ўрин GM Жаҳонгир Ваҳидов

Мусобақа ғолиби бўлган ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов 12 минг АҚШ доллари билан мукофотланди. Иккинчи ўрин соҳиби Жавоҳир Синдоров эса 8 минг АҚШ доллари қўлга киритди. Кучли учликни якунлаб берган эронлик Парҳам Махсудлу 6 минг АҚШ долларига эга бўлди. 

Шахмат Рустам Қосимжонов халқаро турнири (тақдирлаш)

photo_2024-07-10_12-51-55 (2)
photo_2024-07-10_12-51-55 (2)
1 / 13

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ