Шавкат Рахмонов Қозоғистон президенти томонидан орден билан тақдирланди
- 4-ноябр 2025, 20:39
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
UFC нинг ярим ўрта вазн тоифасида мағлубиятсиз серия қайд этаётган Шавкат Рахмонов Қозоғистон президенти Касым-Жомарт Токаев томонидан 2-даражали "Барыс" ордени билан тақдирланди.
“Бугун мен учун жуда ажойиб кун. Қозоғистон Республикаси президенти қўлидан бу орденни олиш шарафига муяссар бўлганимдан хурсандман”, — деб ёзди қозоғистонлик ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида.

Маълумот учун, ушбу орден мамлакатда давлат, ишлаб чиқариш, илмий, ижтимоий-маданий ва жамоат фаолиятидаги алоҳида хизматлар учун берилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ