Асосий мазмунга ўтиш
АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган учрашувда «Манчестер Сити» «Астон Вилла»га мағлуб бўлди

АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган учрашувда «Манчестер Сити» «Астон Вилла»га мағлуб бўлди

  • 0
  • Футбол

АПЛнинг 8-турида «Астон Вилла» ўз майдонида «Манчестер Сити»ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 6-дақиқасида мезбонлар ҳужумчиси Николя Жексон гол уриб, ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда кетма-кет хавфли ҳужумлар ташкил этган манчестерликлар 52-дақиқада ўз мақсадига етди. Илимана Ндиайе узатмасидан кейин Эрлинг Ҳоланд бош билан зарба бериб, мувозанатни тиклади.

Бироқ бирмингемликлар қарши ҳужумдан унумли фойдаланишди. 60-дақиқада Жексон яна Доннаруммани доғда қолдириб, жамоасини олдинга олиб чиқди — 2:1. Қолган вақт давомида ҳисоб ўзгаришсиз қолди.

Шу тариқа, Унаи Эмери шогирдлари очколари сонини 11 тага етказиб, 5-ўринга кўтарилди. «Шаҳарликлар» эса 21 очко билан пешқадамликни сақлаб турибди.

Маълумот учун, «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов учрашувни тўлиқ ўтказди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ