Асосий мазмунга ўтиш

Эдер Милитао бўйича Моуриньонинг позицияси маълум бўлди

Испания оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, Жозе Моуриньо Эдер Милитаони жамоанинг асосий таркибида кўришни режалаштирмоқда. 

Португалиялик мутахассис бразилиялик ҳимоячини стартда майдонга тушадиган футболчи сифатида кўради. Унинг фикрича, Милитао марказий ҳимояни мустаҳкамлаб, унга нафақат ишончлилик, балки тезкорлик ва ҳаракатчанлик ҳам қўшиши мумкин.

Манбаларга кўра, ҳозирча Моуриньо Милитаони майдонга қайтариш масаласида шошилмаяпти. У футболчини узоқ муддатли жароҳатдан сўнг аста-секин ўйин амалиётига қайтаришни мақсад қилган. 

Мураббий бразилияликнинг тикланиш жараёнини тезлаштиришни истамаяпти, чунки Милитао жароҳатларини тўлиқ даволаб, узоқ муддатга асосий таркибда ўйнай олиши муҳим деб ҳисобланмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ